Бугун Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов, Анқара Йилдирим Боязид университети ректори, профессор Иброҳим Айдинли ҳамда симпозиум иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйди.
Соҳибқирон Амир Темур ва Султон Йилдирим Боязид сиймолари халқларимизга неча асрлар давомида фахр-ифтихор бағишлаб келмоқда. Бугун Амир Темур ҳайкали пойига йиғилган икки халқ олимлари, илм-фан намояндалари, жамоат арбобларининг нигоҳида шу шонли ҳақиқат акс этган.
-Амир Темур хотирасига ҳурмат ва эҳтиром шу Ватанда яшаётган ҳар бир шахснинг қалбида яшайди, - дейди Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов, - Бу зот нафақат ўзбек халқи, балки бутун турк дунёси, ҳатто Ғарб халқлари орасида ҳам алоҳида эътирофга, ҳурматга лойиқ. Турк биродарларимиз билан ҳайкал пойига гул қўяр эканмиз, Амир Темурнинг мардона руҳи бизни кузатиб тургандай бўлди. Туркий халқлар бирлиги умумбашарий цивилизация сари йўл очади. Аждодларимиз бошлаб берган шарафли йўлни давом эттириш, бугун ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир.
Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.