“Самарқанд давлат университети Қирол Абдулла номидаги Фан ва технология университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдордир”

“Самарқанд давлат университети Қирол Абдулла номидаги Фан ва технология университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдордир”
-Самарқанд азал-азалдан илм-маърифат ва дунё тамаддунининг бешиги бўлиб келган, - дейди Қирол Абдулла номидаги Фан ва технология университети президенти, профессор Тони Чан, - Жаҳонда Ўрта Осиё мутафаккирларидан Абу Али ибн Сино, Хоразмий, Беруний, Фарғоний каби ўз даврининг даҳоси даражасига кўтарилган зотлар ҳурмат билан тилга олинади. Улар қолдирган илмий мерос ҳамон олимларимизнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Саудия Арабистони фан ва технологиялар университети (КАУСТ) халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали тегишли йўналишларни барқарор ривожлантиришни мақсад қилган. Университетимизда бугунги кунда дунёнинг 20 га яқин давлатларидан талабалар таҳсил олмоқда. Самарқанд давлат университетига ташрифимиз чоғида ўзбекистонлик талабалар учун ҳам КАУСТ да ўқиш бўйича имконият яратиш масалаларини кўриб чиқдик. Ўйлайманки, Самарқанд давлат университети битирувчилари ҳамда тадқиқотчилари Саудия Арабистони фан ва технологиялар университетида таҳсил олиш орқали ўз соҳасининг ҳақиқий мутахассиси бўлиш билан бир қаторда, дунё бўйича долзарб бўлган мавзуларда тадқиқотлар олиб бориб, илм-фан оламида янги уфқлар очади.

“Самарқанд давлат университети Қирол Абдулла номидаги Фан ва технология университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдордир”





Самарқанд давлат университетига Саудия Арабистонидан ташриф буюрган делегация раҳбари, Қирол Абдулла номидаги Фан ва технология университети президенти Тони Чан ўзаро музокараларда айнан ушбу масалаларга тўхталди. Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов мартабали меҳмонларни қабул қилиб, тегишли соҳаларда кенгайтирилган музокара ва келишувлар олиб борди.






-Ўзбек халқи Саудия Арабистонини Ислом давлати ва ислом маданияти маркази сифатида билади, - дейди Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов, - Ҳар бир давлатда бўлгани каби бу мамлакатда ҳам илм-фан ва таълим кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Шарқ илм-фани бундан минг йиллар аввал, дунё илм-фани тараққиётига тамал тоши қўйган “Байтул-ҳикма” га бориб тақалади. Ўрта Осиё ва араб уламолари азал-азалдан ўзаро алоқаларда ҳамфикр ва маслакдош бўлиб келган. Айни даврда шундай тарихий алоқаларни қайта йўлга қўйишда дастлабки қадамларни қўяётганимиздан мамнунмиз. Самарқанд давлат университети фундаментал фанлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш соҳасида етарлича куч ва илмий асосга эга. Шу билан бирга энергетика муаммолари, сувдан унумли фойдаланиш, иқлим ўзгаришини бартараф қилиш ҳамда чўлланишнинг олдини олиш каби йўналишларда халқаро майдонда тажриба алмашиш муҳим. Бу борада ҳамкорликни йўлга қўйишимиз дунёни илм-фан орқали барқарор ривожланиш асосларини яратади. Бир сўз билан айтганда: Самарқанд давлат университети Қирол Абдулла номидаги Фан ва технология университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдордир.





Шунингдек, Рустам Холмуродов бугунги кунда Ўзбекистонни барқарор ривожлантириш учун зарур бўлган бир қатор соҳалар: энергетика, озиқ-овқат хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси, қишлоқ ва сув хўжалиги каби соҳаларда халқаро ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш, бу борада КАУСТ профессор-ўқитувчиларини Самарқанд давлат университети илмий салоҳиятини янада кўтариш, фан номзодлари, докторлари тайёрлаш борасида иштирок этиши учун шароит яратиш, СамДУ тадқиқотчиларини Саудия Арабистонига юбориш масалалари бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди. Келишувларга кўра, яқин кунларда Самарқанд давлат университетида Саудия Арабистони фан ва технология тадқиқот университети йўналишлари ва университетда олиб борилаётган тадқиқотлар, таҳсил жараёнлари ёритилган кўргазма ташкил этиш таклифи илгари сурилди.






Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
Кеча, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Самарқанд давлат университети Қирол Абдулла номидаги Фан ва технология университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдордир”