"Зўр ТВ" телеканалида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Дилмурод Эргашев (Доктор-Д) иштирокидаги дастур эфирга узатилади. Дастур давомида шифокор жинсий алоқа сирлари ҳақида гапиради.
Дастур эфирга узатилгандан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқидга учради. Айрим фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра шифокорнинг маслаҳатлари миллий менталитетимизга ва болалар тарибиясига салбий таъсир қилади.
Таъкидлаб ўтиш керакки шифокорнинг дастури ёш болалар кўрмаслиги учун тунги соат 00:05 дан сўнг эфирга узатилади.
Маълумот ўрнида, Доктор-Д "YouTube"да жуда машҳур. Унинг иштирокидаги видеолавҳаларни миллионлаб одамлар томоша қилади.