ССВ ҳузурида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси ташкил қилинади

ССВ ҳузурида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси ташкил қилинади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–197-сон, 20.06.2023 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилиши белгиланди.

Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, сертификатлаштириш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари буйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ССВ ҳузурида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси ташкил қилинади