Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли 7 миллиард сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилди

Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли 7 миллиард сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилди
Ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – "EDEL VEYS-ALI" масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан билан аукционга қўйилган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган.

Бошланғич нархи етти миллиардан ортиқ (7 567 767 500.00) сўм бўлган фирма нархи ҳозирда 4 142 518 600.00 сўмга тушган.

e-ijro-auksion электрон савдо майдончасида объектнинг суратлари жойлаштирилган бўлиб, унда фирмага тегишли Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 15-уйда жойлашган офис (жиҳозлари билан) ва автомобиллар ҳам кўрсатилган.

"EDEL VEYS-ALI" маъсулияти чекланган жамиятга 101.5 FM тўлқинида жойлашган “Радио Гранд” радиоси тегишлилиги айтилади.

Мазкур радио аукционга қўйилганига қарамай, ҳамон фаолиятини давом эттирмоқда. Аукцион жорий йилнинг 8 май санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

"EDEL VEYS-ALI" маъсулияти чекланган жамияти Гулнора Каримованинг собиқ эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли 7 миллиард сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилди