Депутат Расул Кушербаев: Манқуртлик тасмаси

Депутат Расул Кушербаев: Манқуртлик тасмаси
Депутат Расул Кушербаев “Георгий тасмаси”ни тақиш, хусусан унинг Ўзбекистон ҳудудида тарқатилишига ўз муносабатини билдирди. Депутат бу ҳақдаги фикрини телеграмдаги саҳифасида қолдирди.

"Маърифатпарварларимиз тарбиянинг энг олий кўриниши туйғулар тарбияси, дейишади. Байроқ, белги, тасма, кўкрак нишони кабилар ҳам кишини рухий камол топишида бир қадар аҳамиятга эга.

Шу кунларда 9 май арафасида бошланган лента ва белгиларни тақиб юриш тарғиботи кампаниясини кузата туриб, Чингиз Айтматов ва Мухтор Шохоновнинг суҳбати асосида дунёга келган “Чўққида қолган овчининг оҳи зори” китобидаги бир мисол ҳотирамда қайта-қайта гавдаланаяпти. Унда Мухтор Шохонов Мўғилистоннинг биринчи космонавти Жугдемедийн Гуррагчани Ўтрорда кутиб олишда рўй берган ҳолатни эслаб ўтади.
Дунёга машҳур Гуррагчани катта эътибор билан кутиб олган Ўтрор тумани раҳбарияти шоир Мухтор Шохоновга Ўтрорнинг “фахрий фуқароси” унвонини беришади. Мухтор Шохонов эса ўша пайтлари ер куррасини айланиб чиқиб, қайтиб тушган космонавтга қўнган жойининг «фахрий фуқароси» унвони берилади, деган анъанага суяниб, мўғилистонлик меҳмон Гуррагчага ҳам Ўтрорнинг “фахрий фуқароси” унвонини беришни таклиф қилади. Бироқ...халқ хотираси қадим замонларда рўй берган ваҳшийликларни ҳамон унутмаган эди. Мўғул қўшинига қаттиқ қаршилик кўрсатгани учун бутун бошли уруғ-аймоқларни қириб юбориш ниятида ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб, гўдакларни осмонга ирғитишиб, найза тиғига санчган Чингизхон ва унинг аскарлари қилмиши шунча асрлар ўтсинки ўтрорлик авлодларнинг қалбида ўчмас доғ бўлиб сақланиб қолган экан. Хуллас оқсоқоллар меҳмонга “фахрий фуқаро” унвонини бера олмайдилар.

Чор Россиясининг ўз вақтида марказий Осиё халқлари устидаги истилочилик ҳаракатларида бундай вахшийликлар янги кўринишда такрорланган: дини, эътиқоди, маданияти, тили энг ёмони эса хотирасидан жудо қилиш мақсадидаги ҳаракатлар алал оқибат истилочиларни ўз вақтида “қаҳрамон”лик даражасида эътироф этилишига сабаб бўлган. Масалан, ўша вақтда Чор Россиясидаги биргина рассомнинг расм чизишига илҳом бериш мақсадида турли кўринишларда эрмак учун ўлдирилган кўплаб юртдошларимизнинг хотираси ҳақида ўқиганимда ғалати аҳволга тушгандим.

Марказий Осиё халқлари бошига кулфат ёғдирган, мусибат келтирган ана шу “қаҳрамон”лар чор Россияси томонидан “Георгий тасмаси”га илинган орденлар билан мукофотланган. Масалан рус зобитлари ва генераллари учун махсус – “Қўқон хонлигини забт этгани учун”, “Марказий Осиёга юриши учун”, “Хива хонлигига юриши учун” каби медаллар “Георгий тасмаси” билан безатилган.

Бугун эса айримларимиз буни 9 май арафасида Фашизм устидан қозонилган ғалабага боғлаб “қаҳрамонлик” ва хотира белгиси сифатида кўксимизга, автомобилимизга, уйларимизнинг пештоқига илиш билан оворамиз. Бу белги моҳиятида минглаб оталаримиз, оналаримиз, зиёли юртдошларимиз, ўйин-кулгу билан овора бола қиёфасидаги ўтмишдошларимизнинг ҳаётга тўймаган йиғи ва ноласи ётибди. Бу ҳаракатлар манқуртликдан бўлак иш эмас.

Туйғулар тарбиясида манқуртлик сари яна бир қадам илгарилаяпмиз. Офарин!" - деб ёзади депутат.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Shuhrat 6 май 2019 20:24
    Nafaqat georgiy lentasini balkim bezsmertniy polk yurishiniyam taqiqlash kerek rossiyasini özida ötqazaversin .

    Tögri yozilgan.Iloji bölsa georgiy lentasi bilan birga besmertniy polk yurishini ham töhtatish kerak özini rossiyasida köngliga siqqanicha yuraverishsin.
  2. Dilmurod 4 май 2019 16:52
    Bugaplaga qoshilaman biza ozbekmiza ozimizani bayrogimiz bor man ozbekligimdan fahirlanaman
  3. Юсупов Абдурашит Тухтасинович 4 май 2019 13:50
    Юртимиз ва халкимиз тарихидаги конли вокеаларни хаммасини битта тасмага боглаб куйиш хам тугри булмаса керак.
  4. Саид 3 май 2019 10:12
    Расул Кушербаев жуда тугри ёзибди, бу кишининг фикрига 100% кушиламан. Факат тарихини унутган ва уз миллатига хоинларгина мана шундай ахмакона лентани такиб фахрланиб юрадилар.

    Расул Кушербаев жуда тугри ёзибди бу кишининг фикрига 100% кушиламан.
  5. Улугбек 3 май 2019 09:34
    Коооотта муаммони кутарип чикипсиз. Аклизга бутун халкки койили
  6. Тожахмад 3 май 2019 07:49
    Ушбу маколангизни укиб сиз каби йигитларимиз борлигидан фахрландим. Ватан кахрамонларини эслаш вакти келди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Депутат Расул Кушербаев: Манқуртлик тасмаси