Фарғонада туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Президент номидан Cobalt совға қилинди (фото)

Фарғонада туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Президент номидан Cobalt совға қилинди (фото)
Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Фарғона шаҳар, Осиё кўчаси 1-уйда яшовчи Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида 1 май куни уч эгизак чақалоқ дунёга келганди.

Уларга Ўзбекистон Президенти ва унинг оиласи шарафига исмлар танланди. Эгизакларга Шавкатжон (Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига), Зироатхон (Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига) ва Саидахон (Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева шарафига) деб исм қўйилди.

5 май куни чақалоқларнинг ота-онасига Президент номидан Cobalt автомашинаси, 3 эгизак учун мўлжалланган болалар аравачаси ва бола парваришида зарур бўладиган бошқа зарур нарсалар топширилди.

Ҳозирда она ва болаларнинг аҳволи яхши. Улар шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Шавкатжон 1 кг 944 грамм, Зироатхон 1 кг 972 грамм, Саидахон эса 1 кг 888 грамм вазнда туғилган.

Фарғонада туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Президент номидан Cobalt совға қилинди (фото)


Ўхшаш янгиликлар

  1. Гулноз 6 май 2019 19:20
    Президентимизга мингдан минг Рахмат! Умурлари узок мартабалари бунданда улуг булсин. Оллох доим куллаб куватласин. Биз сизни яхши курамиз ва сиз билан фахирланамиз!!!

    Президентимизга мингдан минг Рахмат! Умурлари узок мартабалари бунданда улуг булсин.Оллох доим куллаб куватласин. Биз сизни яхши курамиз ва сиз билан фахирланамиз.
  2. Хуршидбек 6 май 2019 10:13
    Хаммага насиб этсин шундай кунлар
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фарғонада туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Президент номидан Cobalt совға қилинди (фото)