Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар ушланди

Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар ушланди
Тошкент шаҳрида қалбалки пулларни муомалага киритишда гумон қилинган тўрт нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда хабар.уз ИИББ матбуот хизмати хабарига асосан маълум қилди.

2019 йилнинг 4 май санасига ўтар кечаси Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи муқаддам судланган Сардор Ш. (1995 й.т.), Бехзод Т. (1995 й.т.), Иброҳим. Х. (1999 й.т.) ва андижонлик Хумоюнбек О (1996 й.т.). Тошкент шаҳрида учрашади. Уларнинг мақсади 100 минг сўмлик қалбаки пулларни ишлатиш бўлган ва Чилонзор туманида мана шу пулларнинг 7 таси 23 ёшли Шоира А.га ўтказилади.

Ўз навбатида Шоира А. мана шу пуллардан бирини шахсий «Нексия» автомобилида киракашлик билан шуғулланадиган 33 ёшли Хомидулло М.га тўлов тариқасида тўлайди. Хомидулло М. пул қалбаки эканини сезиб қолади ва Тошкент шаҳри, ИИББ ЙПХнинг яқин ўртада хизмат ўтаётган инспекторларига хабар беради.

Зудлик билан кўрилган чора-тадбирлар натижасида номлари юқорида кўрсатилган 4 фуқаро миниб юрган автомобил рақами аниқланади ва 4 май санасида, таҳминан соат 03.30да тўхтатилади. Текширув асносида автомобилнинг ғаладонидан 51 та қалбаки 100 минг сўмлик пул, миллий валютадаги пул чоп этилган А4 форматдаги 25 та рангли қоғоз ва қалбаки пул тайёрлашда фойдаланилган «Canon» русумидаги принтер топилади. Суд-криминал экспертизаси томонидан берилган хулосага кўра иш юзасидан мусодара этилган 58 та 100 минг сўмлик пулнинг барчаси қалбаки бўлиб чиқди.

Фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 176-моддаси, 2-қисми билан («қалбаки пул, акциз маркалар ёки бошқа қимматбаҳо қоғозлар тайёрлаш ва муомалага киритиш») жиноят иши қўзғатилган. Юнусобод туман ИИБ ЖИБ томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув давомида Сардор Ш. Тошкент шаҳрининг турли туманларида қалбалки пуллар муомалага киритилганини тан олган.

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари! Агар ушбу шахслар томонидан олиб борилган жиноий фаолият ёки қалбаки 100 минг сўмлик пуллар ҳақида фактлар сизга маълум бўлса, яқин орадаги ички ишлар бошқармасига хабар бериш ёки «102» рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз, дейилади ИИББ хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
Кеча, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
Кеча, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
Кеча, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
Кеча, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар ушланди