Қарши шаҳрида мактаб ўқитувчиларига Анвар Санаев ва Зокир Очилдиевларнинг концертига чипта мажбуран сотилмоқда, бу ҳақда «Ўқитувчи» канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўқитувчилар чиптани 35 минг сўмдан сотиб олишга мажбур. Шикоят хати муаллифи «концерт ўтадиган амфитеатрда шароит йўқлиги ва 35 минг сўм тўлаб қуруқ тахтада ўтириб келиши»ни айтиб ўтган.
Бу ҳолатга мутасадди раҳабарлар алоҳида эътибор қаратишини сўраб қоламиз, дейилади канал хабарида.