Бугун, 9 май куни Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг турмуш ўртоғи дубляж режиссёри Мирғиёс Соатов 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Мирғиёс Соатов 10 апрель куни 82 ёшни қаршилаганди. У икки маротаба юрак хуружини ўтказган, таваллуд кунида ҳам шифохонада бўлган.
Мирғиёс Соатов нафақат дубляж режиссёри, балки бир қанча фильмлардаги роллари билан ҳам томошабинларга яхши таниш бўлган.
Бундан бир неча йил аввал Тўти Юсупова ва Мирғиёс Соатовнинг икки ўғли ҳам вафот этган эди.
EVERYDAY.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.