"Yunusobod Business City" лойиҳасининг дастлабки архитектуравий концепцияси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Эндиликда мутахассислар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида 45 гектар майдонга эга ҳудуднинг янги қиёфасини яратиш бўйича иш олиб бормоқдалар.
Лойиҳа 11 та қурилиш майдонларига - лотларга бўлинган. Лойиҳа тугашига қадар бу ерда “А” классдаги турар-жой мажмуалари (4, 5, 7 лотлар), болалар боғчаси ва халқаро мактаб (6, 8 лотлар), йирик савдо марказлари (2, 3 лотлар), турли функсионалдаги кўп қаватли бинолар, бизнес марказлари (1, 9 лотлар) қад кўтаради. Бундан ташқари, Юнусобод Бусинесс Cитй ҳудудида парклар ва тарихий зоналарга алоҳида ерлар ажратилади (10 ва 11 лотлар).