ЎзМУ талабасига Президент совғаси топширилди

ЎзМУ талабасига Президент совғаси топширилди
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, ёш тадқиқотчилар билан учрашган эди.

Учрашувда ЎзМУ математика факультети 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев математика фанидан республика ва халқаро миқёсидаги ўтказилган олимпиадалардаги мувафаққияти ҳамда ЎзМУ С.Сирожиддинов номидаги академик лицей ўқувчиларини математика фанидан халқаро олимпиадаларга бепул тайёрлаётгани, ўқувчилари Россияда бўлиб ўтган олимпиадаларда муносиб иштирок этгани билан давлатимиз раҳбари эътиборига тушди.

Президент талабанинг иштиёқи, ташаббускорлиги ва Ватан равнақи йўлидаги фидойилиги учун “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умирзоқовга Сардор Бозорбоев учун автомобиль ажратиш бўйича кўрсатма берди.

Шундан сўнг ЎзМУ талабасига Президент совғаси – «Кобальт» автомобили топширилди.

- Президентимизнинг кичкина меҳнатимни шуначалик катта эътибор билан тақдирлаши, тўғрисини айтсам, мени жуда ҳам тўлқинлантирди, - дейди Сардор. - Менга билдирилган ишончни оқлашга, бор кучим, ёшлик шижоатим ва билимимни Она халқим ва Ватаним равнақи йўлида сафарбар этишга сўз бераман.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ЎзМУ талабасига Президент совғаси топширилди