Гап шундаки улар ҳамкорликда "Анализ опыта Узбекистана по разработке стратегий развития страны и региона" ("Мамлакат ва минтақа тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон тажрибасининг таҳлили") мавзуидаги мақола тайёрлашган ва у "Управленческое консультирование" журналининг (Россия) учинчи сонида чоп этилган.
Маълумот ўрнида, сиёсий иқтисод профессори, РФА аъзоси Владимир Львович Квинт С. Мирзиёеванинг МДУдаги устози ва илмий раҳбари ҳисобланади.
Директор ўринбосарининг таъкидлашича ушбу мақола хўжалик бошқаруви ва сиёсатшуносликдан таълим олаётган талабалар учун фойдали бўлиши мумкин. Мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин: https://www.acjournal.ru/jour/article/view/1058.