Ўзбекистонда сўнгги уч йилда ўқувчилар ўртасида суицид кўпайган

Ўзбекистонда сўнгги уч йилда ўқувчилар ўртасида суицид кўпайган
2016 – 2018-йилларда ўрта мактаблар ва ўрта-махсус таълим тизимидаги ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида ўз жонига қасд қилиш кўпайган, жиноятчилик эса озайган.

Минбар.уз'нинг Халқ таълими вазирлиги маълумотига таяниб маълум қилишича 2016 йилда ўрта мактабларда ҳар 10 минг ўқувчидан 0,31 таси, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда эса ҳар 10 минг ўқувчидан 1,53 таси ўз жонига қасд қилган. Бу кўрсаткич 2018 йилга келиб 0,37 ва 2,10 тага ошган.

Жиноятчилик кўрсаткичлари эса камайган. 2016 йили ўрта мактабларда ҳар 10 минг ўқувчига 0,9 та жиноят тўғри келса, 2018 йилда бу кўрсаткич 0,7 тага тушган. Ўрта-махсус таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги жиноятлар кўрсаткичи ҳам 2016 йилги 9,8 тадан 2018 йилга келиб 7 тага тушган.

2017 йили президент Шавкат Мирзиёев аввалги 9+3 ўқув тизимидан 11 йиллик мактаб таълимига ўтишни таклиф қилган эди. Шу таклифнинг афзалликлари ҳақида гапирилганда 11 йиллик таълимда ўқувчилар ўз ота-оналари назоратида бўлиши, бу эса ўқувчилар содир этадиган турли қилмишларнинг олдини олиши айтилган.

Янги 11 йиллик тизим бу борада қанчалик самара бериши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мактабларда 10-11-синфлар ҳали тўлиқ шаклланмаган. Ўсмирликнинг ўтиш даврида ўқувчиларнинг катта қисми ҳали ўрта махсус таълим тизимида. Ўз жонига қасд қилиш мактабларда ҳам, коллеж ва лицейларда ҳам кўпайган. Жиноятчилик эса ҳар иккисида пасайган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда сўнгги уч йилда ўқувчилар ўртасида суицид кўпайган