Аввал хабар берганимиздек «Орёл и Решка» ижодкорлари Тошкент ва Самарқандда навбатдаги кўрсатув сонини тасвирга олишди. Улар ушбу жараёнда бир неча тақиқларга ҳам дуч келагани айтилганди.
Бугун “Интер” каналида кўрсатувнинг тўлиқ талқини намойиш этилди.
Эътиборлиси, кўрсатув бошловчилари Тошкент ва Самарқандда 100 доллардан пул яширишди. Улар пулларнинг бири Самарқанднинг Шоҳи зинда кўчасидан Догбит кўчаси томон юриб 300 метр узоқликдаги масофада эски девор устида яширилгани. Тошкент шаҳрида эса Қорасарой бекатидан Кичик халқа йўли томонида жойлашган қувур устига яширилганини айтмоқда.
Пулларнинг айнан қаерга яширилганини қуйидаги видеолаҳада томоша қилишингиз мумкин.