Адлия вазирлиги қайси ОТМларга ДХМлар орқали ҳужжат топшириш мумкинлигини ойдинлади. Рўйхатдан атиги 5 та ОТМ жой олди. Улар қуйидагилар:
1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.
Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бугун ДХМлар орқали ҳужжат топшириш учун фақатгина 2 та ҳужжат сўралади:
- фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).