Тадбиркор Мурод Назаров терговга тортилдими?

Тадбиркор Мурод Назаров терговга тортилдими?
Бундан бир неча кун аввал, ижтимоий тармоқларда ва одамлар орасида ўзбекистонлик таниқли тадбиркор, “Murad buildings” қурилиш ширкати таъсисчиси Мурод Назаров тергов қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Орадан 10-15 кун ўтиб QALAMPIR.UZ таҳририятига унинг халқ тилида "Тоштурма" деб аталувчи 1-сонли тергов изоляторида сақланаётгани билан боғлиқ хабар билан мурожаатлар келиб тушдган

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида таҳририят “Murad buildings” қурилиш ширкати таъсисчиси Мурод Назаров билан боғланган. Назаров тарқалган миш-мишлардан хабардор эканини айтаркан, уларни табассум билан қабул қилганини урғулади.

"Одамларга ҳайронман. Ўзи бирор гапни ўйлаб топади, яна ўзи ўша гапга ишонади. Мен ишимни давом эттиряпман, айни вақтда жуда катта лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Мен нима иш қилибманки, терговга тортилсам. Айни вақтда Россиядаги Сколково бизнес мактабида ўқияпман. Тошкентда ишимиз кўп, жуда катта лойиҳа устида ишлаяпмиз", дейди Мурод Назаров.

Мазкур ҳолатга расмий аниқлик киритиш мақсадида таҳририят Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси билан боғланган. Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, ҳозирда Бош прокуратурада Мурод Назаров ва “Murad buildings” ширкатига нисбатан жиноий таъқиб мавжуд эмас.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тадбиркор Мурод Назаров терговга тортилдими?