ОТМларда контракт нархи навбатдаги семестр бошидан ошади (маълумот янгиланди)

ОТМларда контракт нархи навбатдаги семестр бошидан ошади (маълумот янгиланди)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармони имзоланди. Унга кўра энг кам иш ҳақи ойига 202 730 сўм этиб белгиланди.

Бундан олдин Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сон баёнининг 12-иловаси билан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш миқдорлари тасдиқланган эди. Ва илк маротаба тўлов-контрактлар энг кам иш ҳақи миқдорига боғлаб қўйилганди. Агар республикада энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари оширилганда мос равишда тўлов-контракт қиймати миқдорлари навбатдаги семестр бошидан ошириб борилади, дея хабар қилмоқда Xushnudbek.uz.

Шунга кўра, 2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади (агар яна ойлик ошиб қолмаса):

БАКАЛАВР

1-тоифа: 45 баробар – 9 млн 122 минг 850 сўм
2-тоифа: 46 баробар – 9 млн 325 минг 580 сўм
3-тоифа: 50 баробар - 10 млн 136 минг 500 сўм
4-тоифа: 55 баробар - 11 млн 150 минг 150 сўм
5-тоифа: 60 баробар - 12 млн 163 минг 800 сўм

МАГИСТРАТУРА

1-тоифа: 49 баробар – 9 млн 933 минг 770 сўм
2-тоифа: 51 баробар – 10 млн 339 минг 230 сўм
3-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм
4-тоифа: 61 баробар – 12 млн 366 минг 530 сўм
5-тоифа: 66 баробар – 13 млн 380 минг 180 сўм

Ўхшаш янгиликлар

  1. Bobir 14 октябр 2018 14:28
    Yaxshi. O'zi oyligim nolma nol yetyatuvdi. Endi qarz olib tulayman yetmaganini
  2. Латиф 14 октябр 2018 09:11
    Жуда зўр бўлибдида,емай ичмай коммуналга тўламай контрактни тўласам 8ойда контрактни тўлаб қўярканман.
  3. Наргиза 14 октябр 2018 05:29
    Тоифа дигани нима, тушинарсиз ма' лумот
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ОТМларда контракт нархи навбатдаги семестр бошидан ошади (маълумот янгиланди)