Термиз давлат университети ректори талаба 1-семестрдан сўнг қолган 7 семестр давомида нега ўқимай қўйиши ҳақида гапирди (+ВИДЕО)

17-06-2019, 11:01
Жамият
Термиз давлат университети ректори талаба 1-семестрдан сўнг қолган 7 семестр давомида нега ўқимай қўйиши ҳақида гапирди (+ВИДЕО)
Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов халқаро пресс клубда олий таълимдаги коррупция ҳақида гапирди.

- Мен тўғридан-тўғри эфирдан фойдаланиб битта нарсани айтмоқчиман. Биз 100 йил олий таълимдан ҳам, таълимдан ҳам исломни суғуриб олдик. Харом билан ҳалол, тўғри яшашни суғуриб олдик. Биз Гётени ўргаттик, лекин Пайғамбаримизнинг хадисларидан келтиришга чўчидик, - деди ректор.

Шунингдек ректор ўз нутқи давомида Сенат раисининг коррупция ҳақида айтган гапидан ҳам иқтибос келтирди. Шу билан бирга ректор олий таълимда талабалрга коррупция ўргатилгани ва талабалар ўқимай қўйгани ҳақида ҳам гапирди.

- Адолатсизлик. Талаба биринчи курсга келади. Талаба биринчи семестрни тугатгунча завқ-у шавқ билан ўқийди. Адолатсизликни кўради-да кейин 7 семестр ўқимайди, - дея такъидлади ректор.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Jahongir 17 июн 2019 11:34
Hurmatli Rektor. Bunga kim aybdor. Rektor birinchi navbatda. Buni aytish qahramonlik emas. Shuni yo'qotolmasa rektor joyini bo'shatishi kerak. Bo'ldida endi gapirish, bajarish kerak. Oliy ta'limda eski tos eski hammom. Eski opqochar rektor bo'lib turganidan keyin domla nima qiladi. Ularni almashtirib bo'lmaydimi nima. Nimaga rektorlar, prorektorlar, dekanlar shoshmasdan attestasiya qilinmaydi. Kadrlar etarli faqat pastdagi tushunadigan kadrlar qo'yilsa o'jarlik qilishi mumkin. Birma bir saviyasini tekshirish kerak ko'pisi opqochar, so'zga chechan, ayyor, buyrakrat bo'lib ketgan. Yosh o'z fikriga ega, qaysar, o'jar erkin fikrlaydigan, dunyo ilmidan xabardorlar rektor bo'lishi kerak. Bu albatta hech bir domlaga yoqmaydi, ustidan yozishadi, chizishadi, kulishadi, axmoqqa chiqarishadi, lekin bu jamiyat rivojlanishiga, tez va ijobiy ta'sir ko'rsatadi.
Акрамжон 68 еш. 17 июн 2019 12:22
Менга бу инсонни фикри гояси этикоди маькул булди аммо кегинги вактларда корупция камайди дегани нотугри мени невараларим олийгохларда укийдилар улардан сураб тураман.Хар семестрларда домлалар бахосини сотадилар 3-4-5 бахолар хаммаси пулли пулни беришгандан сунг талабалар хотиржамликка берилиши табий равишда имтихонларга тайергарлик курмайдилар.Хуш бундан ким зарар куради,узи ва жамиятимиз зарар куради.Емон иктисодчи,емон укитувчи,емон инженер булиши мумкин аммо емон врач булиши асло мумкин эмас чунки инсон такдири билан хазиллашиб булмайди.
Жасур 17 июн 2019 12:35
Зур фикрлар. Хакикий хаётий сўзлар.
Шавкат 17 июн 2019 12:47
Рост гапиряпти. Самаркандда вилоят хокими булиб камалган шахс хам та'лим вазири булиб ишлаган эди. Бу лавозимга ким тайинлаганди уни, ким тавсия килган, улар нимага жавобгарликка тортилмайди? Термиз университети ректори лойик эмасми вазир булишга, лекин мавжуд тизимда бундай одамлар устирилмайди, уша камалган собик та'лим вазири Жураевлар устирилади, демак иллатни илдизи марказда.
Alii 17 июн 2019 13:41
Hech kim aytolmagan gaplarni etibsiz
Баходир 17 июн 2019 13:56
Олий ва урта таьлимдаги порахурлик хакидаги гаплар, халол харом тугрисидаги фикрлар хаммаси хакикат лекин хозир вазият саксон фоизга узгарди деган фикр лоф саккиз фоизга хам узгаргани йук!
Еркиной номозова 17 июн 2019 14:48
Хакикат гаплар.ташкаридан хеч кайси от укитувчилари пул олмайдигандек,хатто олмайди дегани хам уз одами локализации оладьи,айниксп битирувчиларни $ бизнеса айлантириб олишган.биз сссрни охири Мустакилликни бошида укиганмиз,бу пайтда укийдиганлар учун пулсиз битириш имкони бор эди.хозир бундай имконият хам йук.энг билимли Талаба хам хеч булмаганда диплом иши учун сарфлашга мажбур булади.
Сирож 17 июн 2019 15:15
Коррупсия фақат Олий таълим муассасаларида бўлганида буни йўқ қилса бўларди. Коррупси бутун давлатимизни ижхол қилиб, ватанимиз ривожига соя солмоқда. Ислоҳатлар шу тариқа давом этилса беш олти йил ичида бу иллатдан тоза бўламиз
Бахыт 17 июн 2019 15:50
Мен хам вактида студент булганман. Биринчи семестр роса укидим библиотекаларда утириб китоблпр ахтариб. Факат биттагина устозим манга автоматик тарзда имтихонга киритмай беш куйиб берди неорганик химия фанидан. Бошка фанлар факат уч билан топширдим чунки пулим булмади. Шундан кейин карасам укимасдан укишга келмасдан турт беш билан топшираетганини куриб жуда алам Килди одамга. Кейинчалик асосий фанларни узим учун укидиму сессиядан хеч куркмайдиган булдим барибир пул берадиган учун. Шунака.
Олим 17 июн 2019 16:46
Кани энди барча ректор ва деканлар хам шундай фикрласа ёки аканинг отаси ҳожи бобоми яна билмадим валлохи олам
мактаблада ўзлари ўқитишмайди ва репититорлик килишадимией ОТМ лар мактабладан бошланади-ку
Асқар 17 июн 2019 19:59
Юракдан яхши сўзлар ўз ўзидан чиқмайди! Юрак тозза бўлсагина яхши сўзларни айта олади! Биз инсонлар хеч кимга ишонмагандан кўра кимгадир ишонч бериб уни қўллаб қувватлаганимизда эди. Хозир ривожланиш яна жонланган, каррупция камайган бўларди деб ўйлайман!
Махбуба 17 июн 2019 20:03
Ха тугри мне укиганда хам сессияни епиш ун роса учирдим кутубхонадан китоб олиб дафтарларни тулдириб езардик. Карасам бу ортикча экан.кискаси езгандан кура уларга пул берган макул экан. Езиб жааоб берган кишини домового ектирмас экан
Абдумурод. 17 июн 2019 22:17
Халол ишлаганларга кун бермаетганини кузатиб турганларчи. Мен 18 йил олий укув юртларида укидим. 4 та диплом олдим. Оддий ишчи оиласидан чикиб шунча йил укишни узи булмади. Канча укисам шунча кам деб хисобладим. Хозиргача болаларим билан дарс киламан. Жамиятда иш бошлашимга 9 йил булди. Охир окибат игво курбонига айландим. Хеч замонда игвогардан Кахрамон чикганми? Йук албатта. Хозир игвогарлар замони булди. Ба,зан уйлаб коламан - канча билимли булсанг шунча жамиятда яшаш кийин буларкан. Билимли одам хар бир харакатини уйлаб бажаради, коррупциядан куркади. Унинг бу хислати хаммага хам екавермас экан. Бу менинг шахсий фикрим.
Sarvar 19 июн 2019 07:18
Talabalarni o‘zlari ayibdor umuman pul bermasligi kerak bularga qo‘lidan bar bir hech nima kemiydi ko‘p bo‘lsa perzdach bo‘ladi

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Биргина Тошкентнинг ўзида кун давомида 240 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди

Биргина Тошкентнинг ўзида кун давомида 240 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ССВ томонидан...
Бугун, 00:07

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири карантинда муҳтож оилалар қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов карантинда муҳтож оилалар қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги...
Кеча, 17:39
/ Муҳокамалар +6

Ўзбекистонда яна 149 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда соат 17:00 ҳолатига кўра яна 149 кишида коронавирус аниқланди. Умумий зарарланганлар сони 12855 нафарга...
Кеча, 17:25

Сурхондарёда туман ҳокими ва ички ишлар раҳбари судьяларни блокпостда обрўсизлантирди

Сурхондарёда туман ҳокими ва ички ишлар раҳбари судьяни блокпостда обрўсизлантирди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди. Маълум...
Кеча, 16:05
/ Муҳокамалар +11

Видео: Актриса Шаҳло Темирова "Барон" фильмидаги гонорари ҳақида гапирди

Видео: Актриса Шаҳло Темирова "Барон" фильмидаги гонорари ҳақида гапирди. Бу ҳақда актриса интервью давомида маълум...
Кеча, 15:07
/ Муҳокамалар +2