Қўқондаги мактаб директори рўзадор ўқувчиларни иссиқда югуртиргани тасдиқланди

Қўқондаги мактаб директори рўзадор ўқувчиларни иссиқда югуртиргани тасдиқланди
6 май куни Қўқондаги 8-мактабнинг рўзадор ўқувчилари дарсдан кейин мактаб директори томонидан офтобда югуртирилган. Бу ҳақдаги маълумотни Ўзбекистон Бош прокуратураси тасдиқлади.

Маълум қилинишича, рамазоннинг илк кунида рўй берган ҳолат ўз тасдиғини топгач, мактаб директори Феруза Жаббарова жаримага тортилган.

Жаббарова терговга қадар текшириш давомида бошланғич синф ўқувчиларини спорт майдончасида югуртирганини тан олмаган, аммо ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари берган кўрсатмалар бунинг аксини тасдиқлаган.

«Ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан, қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйганлиги учун мактаб директори Ф.Джаббаровага нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, Фарғона вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 22.05.2019 йилдаги 21ж-сонли буйруғи билан ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи миқдорида “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилган», – дейилади расмий билдиришда.

Қўшимча қилинишича, ушбу ҳолатда директорнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли, 21.05.2019 йилда Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган, дея маълум қилади кун.уз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қўқондаги мактаб директори рўзадор ўқувчиларни иссиқда югуртиргани тасдиқланди