Фарғона вилояти ҳокими МИБ бошлиғини ҳақоратлаган эди. Энди вазиятга ойдинлик киритилди

Фарғона вилояти ҳокими МИБ бошлиғини ҳақоратлаган эди. Энди вазиятга ойдинлик киритилди
Бугун, 19 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ОАВ ходимлари МИБ фаолиятини такомиллаштириш, асоссиз қарздорлик тўловларини ундириш каби ҳолатлар ва соҳадаги мавжуд қатор камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан саволлар беришди.

Саволлардан бири Фарғона вилояти МИБ раҳбари билан рўй берган ҳодиса юзасидан бўлди.

«Фарғона вилояти ҳокимининг (Шуҳрат Ғаниев) вилоят МИБ раҳбарига (Акмал Каримов) нисбатан қўпол гаплари интернетда тарқалди.

Биз вилоят ҳокими билан боғландик. У интернетда тарқалган гаплар эски гаплигини, ҳозирда бюро раҳбари билан алоқаси яхшилигини айтиб ўтди.

Биз бу борада қатъий чора кўриш бўйича мурожаат қилмаганмиз. Шу жумладан, Фарғона вилояти МИБ бошлиғи ҳам ҳеч қаерга мурожаат қилмаган», дея Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий иижро бюроси директори ўринбосари Содиқжон Бердиалиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Май ойи охирида «Озодлик» радиоси Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев томонидан ўтказилган мажлислардан бирида олинган аудиони тарқатганди.

Хабарда бу аудио 2019 йилнинг 22 май куни вилоят ҳокимлигида ўтказилган мажлисда ёзиб олингани айтилганди.

Аудиохабарда вилоят ҳокими Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ идораси бошлиқларига уларнинг «ичагини суғуриб, бошига салла қилиш» билан таҳдид қилганини эшитиш мумкин.

«Бекор ҳазиллашяпсан иккаланг. Умринг 5 йил, 10 йил қамоқда ўтади. Сен МИБ бошлиғи бўласанми, бошқа бўласанми, ундан нари бўласанми, сен номардларни.

Бизнинг одамларимиз нима бўлади? Бизнинг кўчаларимиз нима бўлади? Сувимиз нима бўлади, обод қишлоғимиз нима бўлади? Пулни қаердан оламан?», дейди ҳоким.

Кейин у танқидга учраган раҳбарларга тушунтириш хати ёзиб беришни тайинлаган.

«Хатни ёзиб берасиз, ука. Биз бу пулни тушириб бера олмаймиз, кечирасиз, бу қўлимиздан келмайди, деб ёзасиз, кейин сизни безовта қилмаймиз», дея юмшоқ оҳангда гапиради у.

Кейин у яна дағдаға қилишга ўтади.

«Ўзимни босиб турибман. Ичагингни олиб, бошингга салла қилиб қўйиш қўлимдан келади, лекин ўзимни босиб турибман.

Мен бу аҳволни кенг жамоатчиликка ҳам етказаман. Сен номардлар, солиқ бошлиғи - Тошкент шаҳар фуқароси, МИБ бошлиғи - Тошкент шаҳар фуқароси. Фарғонада лавозимга тайинланиб, фарғоналикларни ботқоққа ботиряпти, деб мен сенларни муҳокама қиламан, сен имонингга ўт тушгурларни. Сен номардларни.

Озгина имконият топилса мен сенларни қаматаман. Солиқ бошлиғиям, МИБ бошлиғиям жавобгар бўласан. Худо дегин, май ойи режасини бажарайлик - 400 миллион сўм.

Бажарилмаса, иккаланг жавобгар бўласан, жавобгар қиламан, жиноий жавобгарликка торттираман. Нимаики имконият топсам, жиноий жавобгарликка торттираман, қанақа ҳаракат қилиб бўлсаям. Огоҳлантириб қўяман иккалангни.

Менга унақа сотқинлар керак эмас. Булар сотқин. Булар куляпти биз фарғоналиклар устидан. Куляпти булар.

Номард бўлмаса 3 миллиард 700 миллион сўмдан 229 миллион пул ундирадими? Бутун дор тагидан қочганлар йиғилган», дейди вилоят ҳокими.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 20 июн 2019 12:54
    Адашмасам,худди шу хоким,
    Қозоғистонда автобусда юртдошларимиз ёниб кетганда,
    Тошлоқликларни сўккан эди.
    Умуман кўп хокимлар худди шундай ишлайди,худди ўрта аср
    феодал хонларидек.Сабаби уларни хеч ким контроль қилмайди,мушугини биров пишт демайди бу микроподшохларни,милиция,суд,прокуратура
    хизматида икки букилиб туради,
    президент химояси остида булар.Умуман бир сўз билан айтганда феодализм.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фарғона вилояти ҳокими МИБ бошлиғини ҳақоратлаган эди. Энди вазиятга ойдинлик киритилди