Қобил Аҳмедов «Ёшлар» телеканали директори сифатида тайинланди.
Шунингдек бугунги кунга қадар «MY5» телеканали раҳбари сифатида ишлаган Қобил Аҳмедов "Даракчи" газетаси бош муҳаррири, директор лавозимларида ҳам ишлаган. У аввалроқ «НТТ» телеканали директори этиб тайинланган эди.
2018 йилнинг сентябрь ойида "Ёшлар" телеканали директорилигидан "Ўзбекистон 24" телеканалига раҳбари этиб тайинланган Мадамин Сафаровдан кейин ушбу лавозим бўш қолган эди, дея хабар қилди "Human.uz".