Ижтимоий тармоқларда Uzauto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқарилиши тўхтатилаётган Chevrolet Cobalt ўрнига Chevrolet Monza автомобили ишлаб чиқарилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Айни савол билан Ўзбекистон автосаноат вакилларига мурожаат қилинди.
Маълум қилишларича, Uzauto Motors компанияси томонидан яқин орада Chevrolet Cobalt ўрнига Chevrolet Monza автомобилини ишлаб чиқариш режалаштирилмаяпти.
Шу билан бирга, таъкидланишича, томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, ишлаб чиқариш сири бўлганлиги сабабли Cobalt седанини ишлаб чиқариш тўхтатилгач, унинг линиясида қандай автомобиль ишлаб чиқарилишига ойдинлик киритиш имкони мавжуд эмас, дея хабар қилди "Кун.уз".