Ўзбекистонда ўт ўчирувчиларга жараёнда вертолёт керак бўлса қандай йўл тутади?

Ўзбекистонда ўт ўчирувчиларга жараёнда вертолёт керак бўлса қандай йўл тутади?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасадди ходимлари иштирокида журналистлар билан интервью бўлиб ўтди.

ОАВ вакиллари тоғли ҳудудларда тезкор ёрдам зарурати туғилганда ёки катта ҳажмли майдонларда ёнғин келиб чиққанда воқеа жойига етиб бориш учун фойдаланиладиган техникалар хусусида савол берди.

Мутасаддилар айни вақтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфида вертолёт мавжуд эмаслигини билдирди.

“Вертолёт керак бўлганда Мудофаа вазирлигидан олиб турамиз, бунда биз ёқилғи билан боғлиқ харажатларни қоплаб берамиз”, — деди Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Дадахонов.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, ФВВни вертолёт билан таъминлаш масаласи ўз ечимини топади.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлигига вертолёт ажратиш ва вертолётлардан фойдаланиш бўйича Қарор лойиҳаси тайёрланган, — деди Ёнғин хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи Санжар Зуфаров. — Бу масала ҳатто давлат Дастурига ҳам киритилган. Режага мувофиқ 2020 йилда бизнинг тизимга ҳам вертолёт берилиши мумкин”.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда ўт ўчирувчиларга жараёнда вертолёт керак бўлса қандай йўл тутади?