Хабар қилинишича, сўз устаси заводнинг 500 метр чуқурликдаги шахтасига тушган ва у ерда меҳнат қилаётган ишчилар билан суҳбатлашган. Уларга турли латифалар айтиб берган.
«Мен умримда бундай жойларда бўлмаганман. Баъзида биз ўзимизни ҳаётда қийналаётгандек ҳис қиламиз, санъатдаги, ижоддаги қийинчиликлардан нолиймиз. Лекин бу ишчиларнинг меҳнатига қойил қолиш керак. Курашда «ҳалол» деган тушунча борку, мана шу ишчиларга қараб мен ҳам «ҳалол», деб бақирдим», — дейди Ортиқ Султонов.
Айтиш керакки, Деҳқонобод калийли заводи Ўзбекистондаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади ва бу ерда икки мингдан зиёд киши меҳнат қилмоқда.