Бизнинг қамоқхоналар Европаникидан нимаси билан фарқ қилади?

Бизнинг қамоқхоналар Европаникидан нимаси билан фарқ қилади?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси фаолияти самарадорлигини такомиллаштириш, озодликдан маҳрум этилган шахсларга тазйиқ ўтказмаслик масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида журналистлар Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасалари дунё стандартларига қанчалик мос келиши ҳақида савол берди.

“Ҳар бир мамлакатнинг ўзи қабул қилган стадартлари мавжуд, — деди Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов. — Дунё стандарти сифатида Европа давлатларини оладиган бўлсак, уларда жазони ўташ шарт-шароитлари умуман бошқача, жазони ижро этиш колониялари ҳам бошқача. Лекин бутун дунёда жазо муддатини ўтаётган, қамоқхоналарда сақланаётган маҳкумларга нисбатан қўлланиладиган ва улар учун яратиладиган шароитларнинг минимал стандартлари бор, бу Нелсон Мандела қоидалари деб аталади. Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасалари мазкур Нелсон Мандела қоидаларига тўла мос келади”.

Вазирлик вакили жаҳон стандартлари ёки Европа қамоқхоаларидаги ҳолат билан ўзимизникини солиштираётганда фарқланадиган асосий жиҳат хусусида тўхталиб ўтди.

“Европа колониялари, қамоқхоналари маҳкумларга фақат жазони ўташ учун хизмат қилади, — деди Жамшид Султонов. — Яъни, у ерда уларнинг қочиб кетмаслиги, касал бўлса даволаниши, овқат билан таъминланиши кафолатланади, холос. Ўзбекистонда эса маҳкумларни тарбиялаш асосий мақсад қилиб қўйилган. Ғарб муассасаларида асосан шахсни сақлаб туриш кўзда тутилса, бизда катта эътибор тарбияга, тўғри йўлга солишга қаратилади. Тубдан фарқланадиган жиҳатимиз шунда”.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бизнинг қамоқхоналар Европаникидан нимаси билан фарқ қилади?