Биз бир неча асрга ортда қолиб кеттикми? Иқтисодчининг ғарб мамлакатига саргузашти...

Биз бир неча асрга ортда қолиб кеттикми? Иқтисодчининг ғарб мамлакатига саргузашти...
Ҳар сафар чиптачига ёки у бўлмаган тақдирда ҳайдовчига 1200 сўм узатсам ўтган асрнинг 90 йиллар ўртасида бир ривожланган мамлакатга хизмат сафарига борганим эсимга тушади, дейди иқтисод фанлари номзоди Фарҳод Қурбонбоев.

Унча катта бўлмаган ғарбда жойлашган шаҳарча... У ерда автобусларда чиптачилар йўқ эди. Жамоат транспортига олдиндан сотиб олинган чипта-абонимент билан кириш керак эди. Уни топиш қийин эмас. У ҳар қандай савдо нуқтасида сотилади. Автобусга чиқиш биланоқ чипта-абониментни махсус аппартга солиб, муҳр уриб олиш талаб этиларди холос. Шу заҳоти чиптада транспортга чиқилган вақт муҳрланар эди.
Баъзида автобусга иккита эркак махсус кийимда чиқиб турар эди. Улар йўловчиларнинг ўз-ўзларини чипта билан таъминлаш тартибини текшириб турар эди. Агар “қуён”ни кўриб қолишса шу захоти керакли чоралар кўрилар, ёки керакли жойга қўнғироқ қилиш билан муаммо ҳал бўлар эди. Лекин икки ҳафта давомида бирон марта “қуён”ларни кўрганим йўқ.

Шаҳар жамоат транспорти ҳайдовчиси йўл ҳақи учун йиғиладиган пулга ҳеч қандай алоқаси бўлмас эди. Унинг вазифаси – жадвал (график)га қатъий риоя этиш ва йўловчиларни хавфсиз манзилларига етказиб қўйишдан иборат эди.

Биринчи савол. Наҳотки биз чорак асрга орқада қолиб кеттик?

Эсимда, ўтган асрнинг 70 йилларида пойтахт трамвайларида чиптачи холалар йўловчилардан 3 тийиндан йўл ҳақини йиғиб юрар эди.

Иккинчи савол. Наҳотки биз ярим асрга орқада қолиб кетган бўлсак?
Бундай тўлов тизими эҳтимол бундан 100 йил аввал Тошкентда жамоат транспорти (трамвайлар) пайдо бўлганда ҳам бор эди

Учинчи савол. Наҳотки биз бир асрга ортда қолган бўлсак?

Тошкентнинг бир нечта гавжум нуқталарида “Қўйлиқ!”, “Юнусобод”, "ИппААдром", "Чорсу!", "Сергели!"... деб бақириб чақирувчилар бор. Ўрта асрларда сотувчилар бозорларда харидорларни шундай усулда чақирар эди.

Тўртинчи савол. Наҳотки биз бир неча асрга ортда қолиб кетган бўлсак?

Қачон жамоат транспортлари фаолияти ақлга сиғадиган ҳолда тўғри ташкил этилади?

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ruzali 18 июл 2019 18:35
    Afsus, afsus, afsus... Biz yaratuvchan, aqlli, madaniyati yuksak xalq emasmiz... Buni aytish qanchalik ogʻir boʻlsa, shunchalik haqiqat...
  2. Реалист 18 июл 2019 13:52
    Биз хамма сохада охиридан биринчимиз,ойлик озлиги,ишсизлик,порахўрлик....
    санасангиз 21та бармоқ етмайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Биз бир неча асрга ортда қолиб кеттикми? Иқтисодчининг ғарб мамлакатига саргузашти...