Жиззах вилояти ҳокими ўқитувчиларнинг бир кунлик иш ҳақини “Суғдиёна” клубига мажбурий ўтказиш ҳақидаги фармойишни имзолаган

Жиззах вилояти ҳокими ўқитувчиларнинг бир кунлик иш ҳақини “Суғдиёна” клубига мажбурий ўтказиш ҳақидаги фармойишни имзолаган
Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати Жиззах вилоятида ўқитувчилардан маҳаллий футбол клубини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 272,15 млн. сўм маблағ йиғилгани аниқланди ва ҳозирда ушбу маблағларни қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Бунга кўра, Жиззах вилояти ҳокими 2018 йилнинг 2 ноябрида “Сўғдиёна профессионал футбол клубининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 360-ф сонли фармойиши қабул қилинган. Мазкур фармойишга асосан жорий йилнинг 3-4 ноябрь кунлари умумхалқ ҳашари ташкил этилган. Фармойишда умумхалқ ҳашари доирасида бошқармалар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари “Сўғдиёна” профессионал футбол клубининг ҳисоб рақамига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу умумхалқ ҳашари доирасида Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 10 та туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаби ишчи-ходимларидан жами 272 156 729 сўм миқдорида пул маблағлари ишчи-ходимларнинг иш ҳақидан ўтказиб берилган.

Таъкидлаш лозимки, ҳокимнинг бу фармойиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига зид равишда қабул қилинган.
Ҳукумат қарорининг 2-бўлим “а” бандига кўра, умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон Президентининг тегишли ҳужжати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори мавжуд бўлгандагина ташкил этиш мумкин.
Халқ таълими Вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати аралашувидан сўнг Жиззах вилояти ҳокимининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Сўғдиёна профессионал футбол клубининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 360-ф сонли фармойиши 2018 йил 10 ноябрдаги 369-ф-сонли фармойиш билан бекор қилиниши таъминланди.

Ҳозирда “Сўғдиёна” футбол клуби ҳисоб рақамига ноқонуний ўтказилган пул маблағларини қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Bobur 17 ноябр 2018 18:05
    Bunaqa iwlar yangilik bulmay qoldiku
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Жиззах вилояти ҳокими ўқитувчиларнинг бир кунлик иш ҳақини “Суғдиёна” клубига мажбурий ўтказиш ҳақидаги фармойишни имзолаган