Қонун барча учун баробар! Отабек Умаров тезликни оширгани учун жарима тўлади (+фото)

Қонун барча учун баробар! Отабек Умаров тезликни оширгани учун жарима тўлади (+фото)
Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров тезликни оширгани учун жарима тўлади. У инстаграмдаги саҳифасида қуйидагича пост қолдириб сурат илова қилди.

Куни кеча оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда мен билан боғлиқ видеонинг тарқалгани Президентимизнинг очиқлик ва сўз эркинлиги сиёсати амалда эканини кўрсатади, деб ўйлайман.

Журналистлар ва блогерлар ҳақиқатан ҳам реал ҳаётимизда бор муаммоларни кўтариб чиқаётгани қувонарли. Сизлар жамиятда рўй бераётган воқеаларга бефарқ эмаслигингиз, одамларнинг мавқеи ва лавозимидан қатъи назар танқид қилаётганингиз бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга ва тартибга риоя қилишга чақиради.

Бугуноқ барча жарималар тўланди. Қонун барча учун баробар!
Қонун барча учун баробар! Отабек Умаров тезликни оширгани учун жарима тўлади (+фото)

Шу фурсатдан фойдаланиб, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг жонкуяр ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман! - дейди О. Умаров.

Аввалроқ унинг юқори тезликда ҳаракатланаётган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ххх 21 июл 2019 16:19
    Отабек санам .Гунорага ухшаб узини реклама кивосами махтанчо бумагин сан куеосан кадини билгин уяат булади .Узини от Онаги дугосни огин укажоним .
  2. босс 20 июл 2019 13:48
    Жарма тулоб махтанвотми ундан кура киналган инсонлага еордам бермидми узни реклам кимастан яахши иш кимати.Бунака Ловозимда азгина жидиро булиш керак Сан куеов сану Азгина уяатам булиш керак халкки олдида .Олфталигини узини от онаг кутаради сан куеов сан эсиндан чикармагин Укам Эртага хотни олдида тили кисо бумиди .Шукат брати халкки олдида юузларини ерга каратмагин Жан Укам .
  3. Реалист 20 июл 2019 11:50
    Ширин додаси қулоғини чўзиб
    қўйипти-да.Лекин ярашмайди бундай бемазагарчилик президент куёвига,жиддийроқ бўлиш керак.
  4. IlhomjonMuminov 20 июл 2019 07:53
    Olifta...
  5. Abdumannop 20 июл 2019 02:50
    Prezidentimiz kuyovi O.M.Umarovning bo'lib o'tgan voqea yuzasidan, real fikr qilib, jarima to'lagani eng to'g'ri yo'l. Prezidentimiz olib borayotgan siyosatning hamma uchun barobarligining isboti deb bilaman. Shunday ham bo'lishi kerak aslida. Qonun oldida shoh ham, gado ham birday javob berishi kerak. To'g'ri, tanqid kelajak mevasi, lekin fitna, fisq maqsadi yo'lida tanqid qilayotganlar ham afsuski oramizda juda ko'p. Umuman olganda, Sh.Mirziyoyevga behisob rahmat, sog' bo'lsin. Halqga erkin fikrlashni, haqiqat qaror topishi uchun endi qo'rqmay harakat qilishni qaytarib berdi. Bu fikrim bilan laganbardorlik qilmoqchi emasman, hech qachon unday yo'l tutmayman. Olib borilayotgan islohotlarni Ko'zim bilan ko'rib turganim shunday demoqdaman. Men qaerda mexnat qilmay, prezidentimiz Sh.Mirziyoyev olib borayotgan siyosatini qo'llab-quvvatlayman.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қонун барча учун баробар! Отабек Умаров тезликни оширгани учун жарима тўлади (+фото)