Бош прокурор иштирокида Бухоро ва Наманган вилояти прокуратуралари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

Бош прокурор иштирокида Бухоро ва Наманган вилояти прокуратуралари фаолияти танқидий муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бўш бино ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ва бошқа долзарб вазифалар ижроси, шунингдек, прокуратура органларининг жорий 6 ойлик фаолияти билан танишиш мақсадида 17-19 июль кунлари Бухоро ва Наманган вилоятларида бўлди.

Ташриф давомида тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай муҳит ва шарт-шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш борасида 190 та тадбиркорлик субъектлари билан ҳар иккала ҳудудда алоҳида учрашувлар ташкил этилиб, соҳага масъул идоралар, ижро ва назорат органлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувларда асосий эътибор жойларда ҳал этиб бўлмайдиган, республика даражасидаги муаммоларга қаратилди.

Жумладан, мулоқотлар давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган кредит ажратиш, газ ва электр таъминоти, мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш, “ноль” қийматда ва имтиёз асосида бино олиш, ер майдони ажратиш, лицензия ва рухсатнома олиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бўш бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида Бухоро ва Наманган вилоятлари идоралараро комиссиялари ҳисоботи эшитилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, ташриф давомида Бухоро ва Наманган вилояти прокуратуралари фаолияти ҳам ўрганилди.

Ўрганиш натижалари, фаолиятни ташкил этиш, ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш борасида йўл қўйилган камчиликлар прокуратураларнинг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида барча туман-шаҳар прокуратуралари ходимлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, аёллар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунийликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” ва “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурлари ижроси устидан қатъий назорат олиб бориш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Прокуратура органларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, садоқат ва масъулият билан бажариш, коррупцион иллатларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланди? дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Акмал 21 июл 2019 21:09
    Тошкент шахар прокуратурасида булган нохакликларни тугрилаш керак. Билганини килди шу вактгача.
  2. Мухаббат 21 июл 2019 17:02
    хурматли бош поракурор ПРЕЗИДЕНТ БЕАОРГА РАШИД ҚОДИРОВ, АБДУЛЛАЕВ ВА ОТАБЕА МУРОДОВЛАРНИ ҚАМАМАДИЛА ШЕКИЛЛИ. ЎЗ ХИЗМАТ ВАЗИФАСИНИ СУИЭСТЕМОЛ ҚИЛИБ ТИНИМСИЗ ПОРА ОЛГАНЛИГИ ВА ДАВЛАТ ТЎНТАРИЛИШИ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАРЛИКЛАРИ УЧУН ҚАМАДИЛА МАНИМЧА. СИЗ БУРНИЗИ ТЕГИДА ЎЗБЕКИСТОН ПОЙТАХТИ ТОШКЕНДАН БОШЛЕН МУХОКАМАНИ, ВИЛОЯТЛАР ЎЗ ЎЗИДАН ТАНОБИ ТОРТИЛИБ ҚОЛСИН. ФУҚАРО БИЛАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЎТКАЗДИЗ, НИМА ФУҚАРОДАН ШУНЧАЛИК ҚЎРҚАСИЗМИ ЁКИ КАСАЛИ БОРМИ ЮҚТИРИБ ҚЎЯДИГАН. УНДАН КЎРА ВИЛОЯТ ПОРАКУРОРЛАРИ БИЛАН ЎТИРГАН ЖОЙИЗДА ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЎТКАЗИНГ ХАММАСИНИ ТИЗЗАСИ ҚАЛТИРАСИН. ЎТИРГАН ЖОЙИЗДА КОНТРОЛЬ ҚИЛИНКИ НОМИЗЗИ ЭШИТСА ЗИРИЛЛАБ ТУРСИН. ВАҚТИЗИ КЕТКИЗМАЙ ФУҚАРОНИ ҚАБУЛ ҚИЛИН ХУРМАТИЗ ОШАДИ. ЭТИШАДИЮ ҚЎРҚСА ХУРМАТ ҚИЛАДИ ДЕБ
  3. zokirjon 21 июл 2019 16:11
    korrupsion illatlaridan qutulolmay yurgan, haligacha qonunni qullashni bilmaydigan prokurorlar ishlayotgan bu tizimda rivojlanish bulmaydi, chunki ular hali asosiy maqsadi nima ekanligini bilmaydi.
  4. Нукус, хамид 21 июл 2019 15:18
    Барча прокуратуранинг иш фаолиятин текшириш лозим……
    Тизимни янгилаш вақти…
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бош прокурор иштирокида Бухоро ва Наманган вилояти прокуратуралари фаолияти танқидий муҳокама қилинди