«Ўзбекистонликлар ривожланган ва қўшни давлатлардан ҳам кўп табиий газ ишлатади. Аҳоли газни тежаши керак» - Ўзтрансгаз

«Ўзбекистонликлар ривожланган ва қўшни давлатлардан ҳам кўп табиий газ ишлатади. Аҳоли газни тежаши керак» - Ўзтрансгаз
Бугун, 24 июль санасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзтрансгаз» АЖ мутасаддилари журналистлар саволларига жавоб берди.

Тадбирда компания вакиллари ўзбекистонликлар жуда кўп миқдорда табиий газ ишлатишини маълум қилди.

"Ўзбекистонда аҳоли ривожланган ва қўшни мамлакатларнинг аҳолисидан ҳам кўп табиий газ ишлатади. Масалан, чет давлатларда бир киши 90 кубметр газ ишлатса, бизда бу кўрсаткич 400 кубметрга тенг", - деди "Ўзтрансгаз" компанияси бошқарма бошлиғи Эркабой Алиев.

У шунингдек республикада 2018 йил давомида 3,2 млн хўжалик вакиллари 10 млрд кубметр ишлатганини таъкидлади. Ўртача ҳисобда ҳар бир хўжалик 5 минг кубметр газ ишлатган.

"Беларусда ўртача ҳисобда ҳар бир хўжалик 1,7-1,9 минг кубметр газ ишлатади. Аҳоли газни тежамоғи даркор", деди Алиев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Bek 26 июл 2019 19:18
    Gaz nima o'zi u...
    Uni nonga surkab yeydimi.....
  2. Акрамжон 25 июл 2019 17:41
    Энангникида газбор бизи районда 80 фоиз газйук с....а
  3. Аскаржон 25 июл 2019 10:49
    Сизлар кабинеда утириб олиб ахолини йук газини тежашни таклиф .Призиднт
    килмокдасизлар ми
  4. Одилжон 25 июл 2019 09:59
    Вахахаххеее
  5. bush 25 июл 2019 09:24
    Аҳолини чалғитишни нима кераги бор. Аниқ айтинглар, тармоқлардаги йўқотиш, ҳисобга олинмай ишлатилаётган тадбиркорлик объектлари ва припискалар ҳақида. Аҳолини аксарияти газ таъминотидан узилганига анча бўлди, ва уларга суюлтирилган газ нормалаштирилган ҳолда етказиб берилади. Қайси қишлоқ худудларида табиий газ қувурлари хонадонларга уланган? Бўлса ҳам, уларни сони хар ойда қисқариб бормоқда. Бор ҳолатни айтиш керак, шунда ҳалқни ишончига сазовор бўлиш мумкин.
  6. Зохид 25 июл 2019 07:20
    Саломалейкум! Газ куп ишлатиладиган булса Узбекистонда 95% автомобиль газда юради чет элда эса бензинда юрада бензин нархини тушуриб куенглар натижасини курасиз ахолиям ахмок эмаску бекордан бекор газни екиб утирадиган газ текин эмаску текин буса гапирсез булади.
  7. Аноним 25 июл 2019 07:15
    Кишлокка келса янги килинган ,ва кишга сакланаетган тезак,утинни куриб кетасиз,хурматли оеги ердан узилиб кондиционер тагида креслода утирганлар,халк Нима дейди газ тугрисида билиб оласиз,балондаги газ Бир ойда Бир марта бериладию,купчилик учокда овкат килишадию,учокда чой кайнатишадию,йук газни кандай эконом килинади,еки иннавацион гоя борми ?урнатиб кетинг
  8. Зохид 25 июл 2019 07:10
    Саломалейкум! Узбекистонда газ куп ишлатиладиган булса 95% автомобиль газда юради чет элда эса бензинда юрада бензин нархини тушуриб куенглар натижани курасиз, ахолиям ахмок эмаску бекордан бекор газни екиб утирадиган газ текин эмаску
  9. Rustam 25 июл 2019 06:40
    Gazni kòp ishlatamoz deb gaz balondagi gazni aytdizmi, metannimi yoki kòmir is gazinimi? Oqma gazni nazarda tutmagan bulsangiz kerak.
  10. Равшанбек 25 июл 2019 05:08
    Эркабой сиз уйингиздаги бор газни тежанг, халк йук газни нимасини тежайди? Худудларни айланиб куриб реал бахо беринг. Узбекистонни водий ахолиси газ нималигин эсидан чикариб булган.
  11. Sher 25 июл 2019 05:05
    Tovuq miyya rahbar ekansan. Pastga tushib ishlab kur. Qaysidir tanishlaringni orqasidan bu joyda utirganingni bildirib quyding. Gazni pastdagilar yuq qiliwini bilasanmi? Aholi uchun ajratilgan gazni oxak sex, kulolchilik, va boshqa sexlarda yuq bulib ketishini bilasanmi
  12. Тошпўлат 25 июл 2019 02:03
    Биз қишлоғимизга яна газ берилса керак, деб умид қилсак, аксинча, аҳолини табиий газ билан таъминлаш бундан ҳам ёмонлашар, яна ҳам қисқартирилар экан-да!
    Сиз битта нарсани маълум қила оласизми: Ҳар йили Ўзбекистон газидан қанчаси чет давлатларга берилаяпти, қанчаси Ўзбекистон аҳолисига қолаяпти, шундан қанчаси қишлоқ аҳолисига тўғри келади?!!!
  13. Туражон 25 июл 2019 01:37
    Эртами кечми барибир ресурслар тугайди бугундан тайёргарлик курсак яхшидир балким!!!
  14. Qobil 25 июл 2019 01:24
    Usha gazni aholi emas, balkim qushtirnoq ostidagi tadbirkorlar ishlatayotgandur. Bunga esa Uztransgazning "uddaburron" hodimlari sharoit yaratib beryapti. Urtoq kottakonlar brifinglarda aholini aybdor qilib qovun tushurish bilan ovvoro. Aslida ularda ham ayb yuq chunki ularga bu statistikani bum bum hodimlari tayyorlab bersa, bularning esa berilgan ma'lumotlarning tugri yoki notugri ekanligini taxlil qilishga aqli ojiz bulsa. Doimgidek aholi hamma narsaga balo gardon. Rivojlangsn davlatlardagi bitta statistikani bilvolib (Venesuela kabi) tv.ga chiqib gapirguncha noqonuniy ishlatilayotgan gazlarni sarhidobini ham gapirish kerak edi. Aslida oddit xal gaz nimaligini unutgan deb yuqorida berilgan iqtiboslar ayni haqiqat urtoq Uztransgaz raxbarlari.
  15. Улуғбек 25 июл 2019 01:04
    Қишда фақат уч ой газ берешади.
  16. J.F.Uz 25 июл 2019 00:16
    Nimalar deb gapiryapti nima deyotganini biladimi uzi oddiy xalq gaz ishlatmydi kottalar soqqa qip yotibdyu
  17. Мусулмон мусулмон 25 июл 2019 00:10
    Бу гапингиз билан тезакни камроқ ёқинглар чойларинг қайнаши шартмас сал буғи чиқса бӯлди демоқчимисиз?
  18. Баходир 24 июл 2019 23:25
    Саводингассссссссс
  19. Умаржон 24 июл 2019 23:10
    Газни кўп ишлатамизми? Кабинетда ўтириб гапирмай қишлоққа келиб асл ҳолатни ўрганиб кейин гапиринг!
  20. Улуғбек 24 июл 2019 22:56
    Ассалому алайкум. Мени манзур тутасизлаку лекин қишлоқ ҳудудларида умуман газ йўқ бўлса. Яна қанақасига кўп ишлатётган эканмиз??? Йўқ газни янаям тежаш керакми? Бу қандай мантиқсизлик бўлди. Тўғриси қишлоқ аҳодиси яқин йилларда қишлоқ ҳудудларига яна газ келишига умид қилаётганди. Бу туришда ҳали газ тушларида кўради.
  21. Умиджон 24 июл 2019 22:52
    Урток Алиев Тошкентда утирволиб нималар дедингиз ундан кура келиб реал хронометраж килинг
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Ўзбекистонликлар ривожланган ва қўшни давлатлардан ҳам кўп табиий газ ишлатади. Аҳоли газни тежаши керак» - Ўзтрансгаз