Аниқлаган тезкор маълумотларимга кўра, мазкур ҳолат Тошкент шаҳридаги Олий ўқув юртлари аро мажмуадаги тест синовлари чоғида содир бўлган. Ва расмлар Телеграмдаги бир гуруҳга соат 9:40 да ташланган, дея хабар қилди Хушнудбек.уз.
ДТМ ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирган. Унда айтилишича ушбу абитуриент тест синовларининг ўзидаёқ қўлга тушган ва далолатнома расмийлаштирилиб, тест синовларидан четлатилгани хабар қилинди. Унга акт тузилганининг видеосини ҳам жойланган.
Абитуриент қандай қилиб телефон олиб киргани, саволлар китобини қандай қилиб расмга олгани, бизга унчалик қизиқ эмас, дейди Хушнудбекэ Аммо у қандай қилиб бу расмларни интернетга чиқара олди? Мана шуниси кўпроқ муҳим.
Айтишларича, ҳозирда текширув ўтказилмоқда. ДТМдан ушбу саволларга ҳам батафсил расмий муносабати кутиб қоламиз, дея қўшимча қилинади канал маълумотида.