Андижон вилояти Балиқчи туманида аёл уч эгизакни дунёга келтирди.
Туманда яшовчи Жавлонбек ва Муяссархон Маматқуловлар оила қурганига 10 йил бўлган эди. Лекин шу вақт орасида улар фарзанд кўришмади. Мана шунча йиллик сабр ва эр-хотиннинг бир-бирини тушинииши натижасида орадан ўн йил ўтиб улар фарзандли бўлишди, бир йўла уч эгизак. Ҳозирда чақалоқлар ва онанинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда. Эгизакларга Фотима, Муҳаммадазиз ва Зуҳра деб исм қўйилди.
Шу ўринда оила бошлиғи Жавлонбек ёш оилаларга сабрли бўлиш, ҳар кимнинг гапига қулоқ солавермаслик ва арзимаган сабабларга кўра ажрашиб кетмасликни маслаҳат берган.
ЎзА маълумоти асосида тайёрланди.