Сирдарё вилоят прокурори Ховос туманида жойлашган 8-сонли тергов ҳибсхонаси фаолияти билан танишиб чиқди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Сирдарё вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Равшан Машарипов Ховос туманида жойлашган 8-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар билан суҳбат ўтказган. Мулоқот жараёнида ҳибсхонада сақланаётган, муқаддам 2 ва 3 маротаба судланган маҳбуслар уларга нисбатан охирги 2,5 йилда руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилмаганини таъкидлаган.
Шунингдек, вилоят прокурори ҳибсхонада жиноий-жазоларни ижро этилиши аҳволи ҳамда маҳкум ва маҳбуслар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиққан.