Сўровнома натижасига кўра Тошкентда Юридик университети коррупцияга кўпроқ мойил бўлган ОТМ деб топилди

Сўровнома натижасига кўра Тошкентда Юридик университети коррупцияга кўпроқ мойил бўлган ОТМ деб топилди
Ўзбекистонликлар аноним тарзда пойтахтдаги коррупцияга кўпроқ мойил бўлган ОТМни аниқлаб, Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш нархини айтишди. Бу ҳақда "Uznews.uz" хабар қилди.

Qoshni mahalla Telegram-каналида иккита аноним сўров ўтказилди, уларда 50 мингдан ортиқ одам иштирок этган.

Биринчи сўровда обуначилардан қайси ОТМ коррупцияга кўпроқ мойил эканлигини аниқлаш талаб қилинган. Берилган овозлар натижасига кўра, биринчи қаторни Тошкент давлат юридик университети эгаллади. Мазкур ОТМга 10 745 нафар ёки иштирокчиларнинг 31 фоизи овоз берган. Иккинчи ўринни Тошкент давлат иқтисодиёт университети (20 фоиз), учинчи ўринни эса Ўзбекистон Миллий университети (12 фоиз) эгаллаган.

Сўровнома натижасига кўра Тошкентда Юридик университети коррупцияга кўпроқ мойил бўлган ОТМ деб топилди


21 мингдан ортиқ одам иштирок этган иккинчи сўров ОТМга ўқишга киришда қанча пора берилгани ҳақида бўлган. Ушбу сўровнинг топ-3талиги қуйидаги кўринишда:

42 фоиз – мен ўқишга киришда пул бермаганман, аммо, пул ёрдамида ўқишга кириш мумкинлигига ишонаман;

30 фоиз – мен ўз билимим ёрдамида ўқишга кирганман;

9 фоиз - $2000-4000.



Қайд этиш жоиз, иккинчи сўровда иштирок этган 6 224 киши (28,7 фоиз) ОТМга ўқишга киришда пул берганларини тан олишган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. 13 август 2019 19:18
    Yuuu misol uchun otgan yili taksida ketayotib 1500$$ bn aftodarojniga kirgan bolani kordim ismini tori yozolmas ekan bu yil esa 2500$$ sorashmoqda oqiwga kirgandan keyin pulni olisharkan deb ewitdim shu darajada uvirin ekan
  2. мухлиса 12 август 2019 16:08
    Суровномада катнашганлар холис жавоб езмаганлар. Аксинча олийгохларнинг рейтингига караб тахминларини акс эттирганлар.
  3. Аник 12 август 2019 12:58
    Корупцияни йукотиш керак булган одамларни узи порахур!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Сўровнома натижасига кўра Тошкентда Юридик университети коррупцияга кўпроқ мойил бўлган ОТМ деб топилди