Олий суд раиси ўринбосари айримлар болалари "детдом"да бутунлай қолиши учун ўзларини оналик ҳуқуқидан маҳрум этаётганини айтди

Олий суд раиси ўринбосари айримлар болалари "детдом"да бутунлай қолиши учун ўзларини оналик ҳуқуқидан маҳрум этаётганини айтди
Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ажрашишлар сони кўплиги ва шу сабабдан ҳам кўплаб болалар тирик етим бўлиб қолаётганини таъкидлади. Хусусан, ўтган йили фуқаролик судларида 11153та никоҳ бекор қилинганини ҳам айтиб ўтди.

Шунингдек у меҳрибонлик уйларидаги ҳолатга тўхталиб ўтди.

«...Вилоятлардаги сайёр қабуллардан вақт орттириб, бир неча Меҳрибонлик уйларида бўлдик. Шароитларига гап бўлиши мумкинмас. Бироқ у ердаги аксарият тарбияланувчиларнинг ота-онаси бор. Аммо ажрашган. Тартибга кўра, ота-онаси бор болалар Меҳрибонлик уйларида бир йил қолиши мумкин, холос. Фарзанди Меҳрибонлик уйининг «тўлақонли тарбияланувчиси»га айланиши учун айрим оналар нима қилишмоқда денг? Суд орқали ўзларини оналик ҳуқуқидан маҳрум этишмоқда! Чунки, собиқ эрдан нажот йўқ, онанинг маишати танг. Бирдан бир чора — фарзандини «детдом»га топшириш. Ўзини оналик ҳуқуқидан маҳрум этволса, боласи Меҳрибонлик уйида бемалол юраверади... Бундайларни кўриб, «дод» деворгинг келади, рости!», - деди Х. Ёдгоров.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 15 август 2019 07:30
    Давлатимиз рахбари Узбекистон ривожланиши учун жуда куп ишлар килиб келмокда , иллохо умирлари узок булсин, Лекин ёнларида хизмат килиб юрган айрим рахбарларнинг у кишига ёрдами тегмай келмокда ва зарари хам темайди деган умиддаман. Улар агар ёрдам беришса халкимизнинг дардларини билишса ва унга ёрдам беришса яхши булар эди. Бир машхур миллиардер шундай деган " Мен хеч качон мухтож одамга садка бермайман, Мен унга хаётини яхшилиаш учун имкон бераман" деб айтган. Бизлар мухтож одамларга хайр эхсонлар киляпмиз, хайр эхсон тугагандан сунг, у мухтож одам яна хайр эхсонга мухтож булиб колмокда. Бунинг хеч охри чегараси йук ва булмайди. Буни юкорида утирган Давлатимизга ва Президентимизга содик буламиз ва доим халкимизнинг яхши яшаши учун мехнат киламиз деган рахбарларга хал килишларини тилаймиз.
    Менг фикримча оналарнинг боласини яхши яшаши учун узларини курбон килишлари, уларнинг мехирларидан боз кечишлари КАТТА ФАЛОКАТ. Уруш давирларида хам бундай булмаган. Буни бошка бир йулини куриш керак ёки шундай боллар учун "ИНТЕРНАТ МАКТАБЛАР" ёки "ИНТЕРНАТ БАГЧАЛАР" очиб боларни оналарининг мехри билан биргаликда тарбиялаш керак. Хаммаси болриб барбир молиявий холатга такалишини биламан. Уша боланинг ота онасини топиб алимент сифатида жарима килиб кисман туловларин ундириш керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Олий суд раиси ўринбосари айримлар болалари "детдом"да бутунлай қолиши учун ўзларини оналик ҳуқуқидан маҳрум этаётганини айтди