Телеграм каналларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов (оқ футболкада) ва кечаги кун қаҳрамони — Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов (қора футболкада)нинг суҳбатлашаётгани тасвирланган суратни эълон қилинди.
Таъкидланишича, улар айни вақтда Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи ёнида суҳбатлашишмоқда.
«Афтидан, кечаги воқеалар муҳокама қилинаётганга ўхшайди...», — дейилади сурат остидаги изоҳда.
Кеча сайтимизда Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Kun.uz ходимларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳар ҳокимлиги эса бугун соат 15.00 га қадар вазиятга ойдинлик киритишга ваъда берган.