Кеча, 15 август куни сайтимизда "Кун.уз" ходимларига Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов тажовуз қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун пойтахт ҳокимияти томонидан ана шу ўринбосар билан суҳбат уюштирилди. Унда ҳоким ўринбосари вазиятни тўлиқ очиб беришга ҳаракат қилган. Унинг сўзларига кўра "Кун.уз" мухбири ўринбосарга аввал таҳдид қилган. Журналист ундан 6 ой аввал бир ҳудудни ноқонуний йўл билан олиб беришда ёрдам беришни сўраган. Олинган ҳудуднинг ярмини эса журналист тадбикорга сотишини маълум қилган. Бунга эса ўринбосар рад жавобини бергач улар ўртасидаги адоват бошланган. Шундан мана 6 ой ўтиб улар яна учрашишган ва улар ўртасидаги адоват мана шундай кўринишда давом этган.
Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.