Ўзбекистон Либерал-демократик партияси телеграм каналда ўтказилган сўровномада ғолиб бўлди.
Маълум бўлишича ЎзА ахборот агентлиги телеграмдаги расмий каналида фойдаланувчилар иштирокида сўровнома ўтказган. Унда мамлакатимизда мавжуд 5 та партиянинг қайси бирининг номзодларига бўлажак сайловларда фойдаланувчилардан овоз бериши мумкинлиги хусусида сўралган. Унда ЎзЛиДеП сўровнома натижасига кўра энг кўп овоз тўплаб, мутлоқ ғолиб бўлган (қуйида сўровнома натижасининг сурати илова қилинади).
Аввалроқ ЎзЛиДеП телеграмдаги "Сизнинг фикрингиз" каналида ўтказилган "Агар эртага парламент сайловлари ўтказилса, қайси партияга овоз берган бўлар эдингиз?" деган сўровномада ҳам ғолиб бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрдан Ўзбекистонда сайлов кампанияси бошланди.