Нега самарқандликлар Green Card'ни кўпроқ ютиб олади? (батафсил)

Нега самарқандликлар Green Card'ни кўпроқ ютиб олади? (батафсил)
Блогер Аброр Қодиров Green Card бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мана яна бир неча кунлардан сўнг “Америка орзуси”ни рўёбга чиқариш учун имкон берувчи “Green Card” лотереяси учун анкеталар тўлдириш муддати бошланади. Шу ўринда бир ҳақли савол туғилади Ўзбекистонда “Green Card” лотереяси учун анкеталар тўлдириш бошлангандан буён асосан самарқандлик фуқароларимизга бу ютуғ насиб этиб келади. Бу ҳолатнинг сирини блогер Аброр Қодиров ўзининг Telegram каналида қуйидагича изоҳлайди:

"Ҳаммасини барибир Самарқанд ютади", "Самарқандликлар ютиш йўлларини ўйлаб топган", "Самарқандга бориб ўйнаб келганларга чиқаётган экан"...

Ўзбекистонда “Green Card” лотереясида иштирок этган ёки у ҳақида эшитган борки, шунақа гап-сўзларга дуч келган. Тан олиш керакки, бу гаплар асоссиз эмас. Ростдан ҳам Америкадаги ўзбекистонликлар орасида самарқандликлар жуда кўпчиликни ташкил қилади.

Қандай қилиб?
Йўқ, ғолиблик формуласини ўйлаб топишмаган. Уларнинг йўли жуда оддий мантиқ ва баъзи хийлаларга асосланган. Мантиқ шундай: Аризалар сони қанча кўп бўлса, ютуқ чиқиш эҳтимоли шунча юқори. Самарқандликлар “Green Card” ни ҳаммадан кўпроқ ўйнагани учун - ҳаммадан кўпроқ ютади. Тошкентда, айтайлик, 100 киши иштирок қилиб, 1 фоизига ютуқ чиқса - 1та ғолиб, айни вақтда Самарқанддан 1000 киши ўйнаб, 1 фоизига ютуқ чиқса, 10та “Green Card” соҳиби. Буниси тушунарли. Энди, анкеталар сонини қандай қилиб бу даражада кўпайтириб ташлашади? Бунда "фирмачалар" жонбозлик кўрсатади.

Аризалар тўлдириш учун одамларнинг шахсий маълумотлари керак, холос. "Фирмачалар" эса шахсий маълумот йиғишнинг турфа йўлларини ўйлаб топади. Масалан, июль-август ойларидан бошлабоқ, “Green Card” деб ёзилган буткачаларни одамлар гавжум жойлар - бозорлар, истироҳат боғларига ўрнатиб олиб, "ҳозир ўйнасангиз имкониятингиз ошади", "Аксия бўлайпти шу кунларда", каби ёлғонлар билан одамларнинг паспорт маълумотлари, расмлари тўплаб олинади.

Яна бир йўли - улар шаҳардаги кўплаб олийгоҳларга бориб, у ердан арзимаган пул эвазига талабалрнинг барча шахсий маълумотларини сотиб олишади. Ўқишга топширилганда туширилган фотосуратларнинг форматини “Green Card”талабларига мослаб, ариза тўлдириш муддати келганда тўлдириб ташлашади. Мана шунча ариза!

Ҳар икки ҳолатда ҳам иштирокчиларга тасдиқ рақами - "confirmation number" тақдим қилинмайди. Чунки расмий сайт ҳали аризаларни қабул қилмаяпти. Кўпчилик эса ўзи иштирок этганини ҳам билмай қолади. Натижада нима бўлади? Иштирокчи ғолиб бўлган тақдирда ҳам, буни ўзи билолмайди. Натижани текшириш учун тасдиқ рақами бўлиши шарт. Кейин уддабурон фирмалар ғолибларга исталган нархда бу маълумотни пуллайди: "Алло, Шахбоз, табриклаймиз! Сизга Green Card чиқди. Уч минг доллар эвазига биз сизга барча маълумотларни тақдим қилишимиз мумкин. Омон бўлинг".

Лекин бу ҳаммаси эмас

Бир дунё одамнинг шахсий маълумотлари йиғиб олингач, ҳар бир инсон номидан бир эмас, бир нечта ариза тўлдирилади. Гап шундаки, узоқ вақт мобайнида ариза тўлдирилганда исм ёки фамилияни киритишда йўл қўйилган бир имловий хато кўп ҳолатда "кечирилган". Масалан, исмингиз - Шахбоз Исмоилов. Сиз уни Шохбоз/Shakhboz/Шаҳбоз каби кўринишда киритиб қўйсангиз, консул виза берган ҳолатлар учраган. Ўзим исм ёки фамилиясида бир хато билан келагнларни биламан. Бундан ўз вақтида айниқса Самарқанддаги фирмалар максимал фойдаланишган. Бир инсоннинг исм-шарифидан ўнлаб вариантлар ясалган ва шунча ариза топширилган.

Унутманг:

Грин карта учун ариза тўлдирган сиз яшаётган жойингиз ҳам, қаердан тўлдираётганингиз ҳам ҳеч қандай рол ўйнамайди.
Лотерея одатда 4 октябрь – 4 ноябрь саналари орасида ўтказилади (бу йилги йўриқномалар ҳали эълон қилинмади). Ундан аввал ҳеч кимга шахсий маълумотларингизни тақдим қилманг.

Исм ва фамилиядаги хатоликлар билан боғлиқ "фокуслар" аллақачон ўтмайдиган бўлган. Бу фақат зиёнингизга ишлайди. Иккинчи аризангиз топилса, хатосиз тўлдирилган, ҳақиқий ютуқли аризангиз ҳам бекор қилинади. Бу йилдан бошлаб эса, паспорт рақамлари киритилиши жорий қилинаётгани ҳақида ҳали расман тасдиғини топмаган хабарлар ҳам йўқ эмас. Хийлалар ўтмайди.
Маълумотларингизни олиб, сизга "confirmation number" тасдиқ рақами бермаган ва натижани ўзингиз текширишингизга имкон қолдирмаган кимса - фирибгар.

“Green Card” лотереясини ўйнаш ҳам, натижаларни текшириш ҳам, ғолиблик ҳам мутлақо бепул.

Эслатиб ўтамиз бу йил Green Card лотереясини тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Энди аризачининг исм-фамилияси ва туғилган куни қаторига амал қилиш муддати ўтиб кетмаган хорижга чиқиш паспортидаги серия рақами ҳам киритилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Рустам 24 сентябр 2019 22:17
    Нега виза ололмайсиз?
  2. Bek 24 сентябр 2019 14:07
    Green Card yutganingiz bilan endi oldingiday visa ololmaysiz...
  3. Сардор 24 сентябр 2019 10:27
    Ана энди бу йилги грен карт хакконий утади деб уйлайман чунки хорижга чикиш паспортини хаммаям айникса хамма самаркандликларам олишмайди грен карт уйнатадиган шаввозлар уйинлар килиб бировни малумотини кирита олмайди бу тугри танлов деб уйлайман
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Нега самарқандликлар Green Card'ни кўпроқ ютиб олади? (батафсил)