Ижтимоий тармоқларда ММА жангчиси Мурод Хонтўраевни қора ниқобли шахслар 1-шаҳар касалхонасидан олиб чиқиб кетаётган видео тарқалди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Видеолавҳадан кўриш мумкинки бу сафар у ИИББ ходимлари томонидан олиб кетилган. Ҳозирча қаерга ва нима сабабдан олиб кетилгани ҳақида расмий маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ спортчининг отаси ўғлиниинг аҳволи ҳақида маълумот берган эди.