Аввал хабар қилганимиздек бугун Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда Отабеков сўнгги кунда касаланганлар сонининг ортиши карантинга олинган беморларда аниқланаётгани билан боғлиқ эканини айтди. Шунингдек, карантинда сақланаётганлар сони ҳам келтириб ўтилди. Унга кўра уй шароитида — 61 715 киши, стационар карантинда — 23 316 киши карантинга олингани маълум қилинди. Уларнинг барчаси коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотда бўлган ёки эпидемик нохуш вазиятли мамлакатлар келтирилганлиги таъкидланди.
Ваҳимага асос йўқ. Мутахассислар ва жалб қилинган соҳа вакиллари ишлашмоқда. Уларнинг ҳар бирларининг вазифалари аниқ ва улар режага кўра ўз ишларини бажаришмоқда, - деди Нурмат Отабеков.