Қорақалпоғистонда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди

Қорақалпоғистонда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди
ССВ томонидан коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича сўнгги маълумот берилди.

Маълум бўлишича, 13 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4966 (+29) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) 6 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқарода аниқланган.

ШУндай қилиб, бугун мамлакатимизда 97 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 85 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида), қолган 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни вақтда 1073 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шунингдек, бугун 116 нафар фуқаро соғайди. Шундан 85 нафари Тошкент шаҳридаги, 15 нафари Самарқанд вилоятидаги, 14 нафари Навоий вилоятидаги ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қорақалпоғистонда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди