ССВнинг хабар қилишича, 20 июнь соат 23:00 ҳолатигак кўра яна 34 кишида коронавирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 6153 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Хоразм вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 2 нафари эса Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, кун давомида мамлакатимизда 207 ҳолатда касаллик қайд этилган маълум қилинди. Шундан 179 нафари Карантин муассасаларида, 19 нафари аҳоли орасида (шундан 13 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Сурхондарё ҳамда яна 1 нафари Хоразм вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 20 июнда 17 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда даволанаётган 1844 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.