Аввалроқ сайтимиз орқали 1 ноябрдан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмаслиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ аниқлик киритди.
ЙПХ инспекторларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўйиш ҳуқуқи бор. Ҳайдовчилик гувоҳномалари йўл ҳаракати қоидалари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниг 14 моддаларида келтирилган ҳолатлар рўй берганда олиб қўйилади. Қуйида ушбу моддаларни келтириб ўтамиз:
1251-модда. “Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш” (2-қисм);
128-модда. “Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги” (4-қисм);
1281-модда. “Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши” (2-қисм)
1282-модда. “Транспорт воситасини бошқариш пайтида монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш ва транспорт воситасига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш” (3-қисм);
1283-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши” (4-, 5-қисмлар);
1284-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши” (3-қисм);
1285-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳалақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши” (3-қисм);
129-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши” (2-қисм);
130-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши” (2-қисм);
131-модда. “Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш” (1-, 3-қисмлар);
133-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда зарар етказилишига олиб келиши”;
134-модда. “Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши”;
136-модда. “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши” (1-қисм);
137-модда. “Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш”.
Матнлар билан ушбу илова орқали батафсил танишиш мумкин.
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жарима тўлови биллинг тизимини жорий қилиш ва “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлиштирилган тизими тўғрисидаги хабарларга тўхталадиган бўлсак, олдинроқ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ томонидан ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чоралар кўриш янги тартиби синовдан ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Қўлланилган жарималар тўғрисидаги маълумот ҳуқуқбузарларга биллинг тизими орқали СМС-хабар кўринишида ёки почта орқали жўнатилади. Жорий йилнинг 1 ноябр кунидан ички ишлар вазирининг “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги буйруғи кучга киради. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳрида 1 ноябр кунидан синов тариқасида жарима тўлов биллинг тизими жорий қилинади. Бундан ташқари, ушбу буйруқ асосида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликар ҳақидаги маълумотларни базасини ўз ичига оладиган “Маъмурий амалиёт” автоматлаштирилган тизими жорий қилинди. Шунингдек ушбу тизим орқали жарима солиш ва ундириш тартиби назорат қилинади.
Энди ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда қоидабузарлик факти биринчи марта ёки такрор содир этилганлик ҳақидаги маълумотларни планшетлар ёрдамида воқеа жойида аниқлаш мумкин.
Шуни қайд этиш лозимки, биллинг тизимидан фойдаланиш давомида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайди, аммо Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда келтирилган ҳолатлар бундан мустасно.