Ўзбекистонда кеча, 18 ноябрь ва бугун, 19 ноябрда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва қор ёғиши кузатилмоқда. Синоптиклар мамлакатимизда 20 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзгидрометнинг маълумот беришича, эртага ёғингарчилик кутилмаяпти, ҳаво булутли бўлади.
Эртага мамлакатимиз бўйлаб ўртача ҳурорат кундузи -2 даража, тунда эса -12 даража совуқни ташкил этади. Тоғли ҳудудларда эса ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.