Асакада мактаб ўқувчисининг Андижон вилоят ҳокимига мурожаатидан сўнг кўприк таъмирлана бошланди

Асакада мактаб ўқувчисининг Андижон вилоят ҳокимига мурожаатидан сўнг кўприк таъмирлана бошланди
Аввалроқ Андижон вилояти Асака шаҳрида аҳоли кўприк устидаги пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ҳарактланишда қийинчиликка дуч келаётгани ҳақида ёзган эдик. Маҳаллий блогерлардан бири кўприк устида репортаж тайёрлаб турган вақтда мактаб ўқувчисидан бу бўйича фикр сўради ва ўқувчи ўз навбатида ушбу ҳолатни кескин танқид қилган эди.

Мактаб ўқувчиси кўприкнинг шундай аҳволи сабабли пиёдалар йўлга чиқиб кетаётганини айтган эди. Бундан ташқари, бола яқинда шу ерда пиёдани машина уриб кетганини ҳам айтган.

Кеча, 16 январь куни маҳаллий ҳокимият вакиллари кўприкнинг пиёдалар ўтиш йўлакчасини таъмирлаётгани хабар қилинди. Дарё нашрининг маълумотига кўра, ушбу кўприк бир неча йиллар олдин шу аҳволга келиб қолган. Лекин бунга ҳеч ким эътибор қаратмаган. Энди боланинг мурожаатидан сўнг шу муаммо ҳал бўладиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Асакада мактаб ўқувчисининг Андижон вилоят ҳокимига мурожаатидан сўнг кўприк таъмирлана бошланди