Видео: Тошкентдаги ЙТҲда вафот этган 2,5 ёшли боланинг акаси Юнусободдаги кўчага светофор ўрнатишни сўраб, Президентга мурожаат қилди

Видео: Тошкентдаги ЙТҲда вафот этган 2,5 ёшли боланинг акаси Юнусободдаги кўчага светофор ўрнатишни сўраб, Президентга мурожаат қилди
Аввалроқ Тошкентда ишдан бўшатилганига 4 кун бўлган ИИБ ходими пиёдани уриб юборгани ҳақида ёзган эдик. Ўша ЙТҲда она ва бола жабр кўрган, 2,5 ёшли бола эса вафот этган.

Ҳодиса Юнусобод тумани Юнусота кўчасида содир бўлган эди. Кеча тармоқларда ўша ҳодисада вафот этган боланинг акаси Президентга видеомурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Видеода Амирхон Чеховский ҳодиса содир бўлган жойга светофор ўрнатишни сўраган.
“Бизда жуда кўп аварияар содир бўлмоқда. 2020 йил 24 август куни менинг онам ва укамни маст ички ишлар ходими пиёдалар ўтиш йўлакчасида машинада уриб кетди. Онам тирик қолди, укам эса ўлди. Укам 2,5 ёшда эди. Ўша ГАИ ходимини 5 йилга қамашди. Сиздан светофор ўрнатишни ва қариялар ҳамда болаларнинг умрини сақлаб қолишни сўрайман”, – дейди Амирхон.

Бола мурожаатда унинг ота-онаси ҳодиса жойидаги пиёдалар ўтиш йўлакчаси ва йўл белгиларини янгилаб қўйганини айтди. Амирхон ҳозирда ҳеч ким ёрдам бермаётганини ва светофор ўрнатилмаётганини маълум қилди.
“Бизда жуда кўп коллежлар, боғчалар бор. Маст ГАИ ходимларини, маст ҳолда автомобиль бошқарадиганларни жазоланг. Мени эшитганингиз учун сизга катта раҳмат”, – дейди вафот этган боланинг акаси.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Хеч ким 22 январ 2021 09:28
    4 кун олдин ишдан бушаган экан ходим. Хозир уйида булса ажабланмайман. Чунки котил ходимда булаверади. Ук утмайди килич чопмайди уларни.
  2. Абдурахмон 22 январ 2021 06:22
    Жарималарни машинани ҳайдаш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилиш билан алмаштириш керак.
  3. Mer 21 январ 2021 08:06
    2,5 ешли болани котилига 5 йил берилганми? Ички ишлар ходими булса касддан килинган жиноят эмасми. Судия еб куйганми, унда уйишган жиноятчилик. Судиягаям 5 йил камлик киладику. Аник тафсилотларини билмадиму, мана шуларни мухокама килиш керак, бизда хамма жим. Агар россия шу холатни езишса 1000 дан ортик фикрни, мухокамани курардик.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Видео: Тошкентдаги ЙТҲда вафот этган 2,5 ёшли боланинг акаси Юнусободдаги кўчага светофор ўрнатишни сўраб, Президентга мурожаат қилди