Видеомрожаатда Амирхон ўтган йили август ойида онаси ва укасини собиқ ИИБ ходими машнасида уриб кетганини айтиб, ЙТҲда онаси тирик қолиб, укасидан айрилиб қолганини айтган эди. Маълум бўлишича, Юнусобод тумани Юнусота кўчасида, ЙТҲ содир бўлган жойга светофор ўрнатилган ва унинг суратлари тармоқларда тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, Амирхон ўша ҳудудда жуда кўп ЙТҲлар содир бўлаётганини айтган эди.
“Бизда жуда кўп аварияар содир бўлмоқда. 2020 йил 24 август куни менинг онам ва укамни маст ички ишлар ходими пиёдалар ўтиш йўлакчасида машинада уриб кетди. Онам тирик қолди, укам эса ўлди. Укам 2,5 ёшда эди. Ўша ГАИ ходимини 5 йилга қамашди. Сиздан светофор ўрнатишни ва қариялар ҳамда болаларнинг умрини сақлаб қолишни сўрайман”, – деди Амирхон.
Шунингдек, унинг ота-онаси ҳодиса жойидаги пиёдалар ўтиш йўлакчаси ва йўл белгиларини янгилаб қўйганини айтган эди. Амирхон уларга ҳеч ким ёрдам бермаётганини ва светофор ўрнатилмаётганини маълум қилган.
“Бизда жуда кўп коллежлар, боғчалар бор. Маст ГАИ ходимларини, маст ҳолда автомобиль бошқарадиганларни жазоланг. Мени эшитганингиз учун сизга катта раҳмат”, – деган эди вафот этган боланинг акаси.