Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши бир қанча ноқулай вазиятларни келтириб чиқармоқда. Аввалроқ мамлакатимизда кузатилган қор бўрони ва унинг талофатлари ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, бугун кўп миқдорда қор ёғганлиги учун “Тахтақорача” довони бутунлай ёпилган ва транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Таъкидлаш жоиз, мазкур довон Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи йўллардан биридир. Айни вақтда у ерда махсус техникалар йўлни қорлардан тозаламоқда.